АсосийЖамият

Наманганда 21 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги наркотик воситалар қўлга олинди.

'Наманганда 21 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Уйчи тумани ҳудудидан ўтаётган вақтида тўхтатилди.

Текширув натижасида уларнинг юк сумкасидан 19 кг 169 грамм “гашиш” моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Кейинчалик наркотикни олиб кетиш учун келган яна бир ҳамшаҳари ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, яна бир тезкор тадбирда Янги Наманган туманида яшовчи, муқаддам судланган аёл Марғилондан юборилган 1 кг 953 грамм “гашиш”ни қабул қилиб олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар