Америкалик рассом Дэвид Гарибальди Озодлик ҳайкали тасвирини 43,5 сонияда чизиб, Гиннес рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда "Pravilamag" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, рассом рекорд ўрнатиш учун Нью-Йорк қирғоғидаги машҳур Озодлик ҳайкали яққол кўриниб турадиган очиқ майдонни танлаган. Унинг қисқа вақт ичида сурат чизиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Гарибальди ўз рекорди орқали нафақат ўз имкониятларини синаб кўришни, балки бошқаларни ҳам ижод қилишга ундашни истаганини айтди.
"Ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам бу ишни амалга ошириш мумкинлигини кўрсатмоқчи эдим. Ишларимни кўриб, ёши катта ёки кичик бўлишидан қатъи назар, кимдир "мен ҳам уриниб кўрай", деса, хурсанд бўламан. Энг муҳими, рекордни янгилай олмасангиз ҳам, ҳаракат қилиш орқали ўз ишингизнинг ҳақиқий устасига айланишингиз мумкин", деди рассом.






