2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилинди. Импорт маҳсулотларининг умумий қиймати 597,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, мол гўшти импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тоннага ёки 17,7 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар қуйидагилар:
-
Ҳиндистон — 55,9 минг тонна;
-
Беларусь — 31,9 минг тонна;
-
Қозоғистон — 31,7 минг тонна;
-
Покистон — 5,4 минг тонна;
-
бошқа давлатлар — 7,1 минг тонна.
Шундай қилиб, импорт қилинган мол гўштининг асосий қисми Ҳиндистон, Беларусь ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.






