АсосийДунё

АҚШ фуқароларини Эрондан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди

Бунга сабаб нима?

'АҚШ фуқароларини Эрондан зудлик билан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

АҚШ Эрондаги ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда АҚШнинг Эрондаги элчихонаси расмий огоҳлантириш эълон қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда Эронда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, айрим йўллар ёпилган, жамоат транспорти фаолияти издан чиққан ҳамда интернет алоқаси чекланган.

Элчихона Эрон ҳукумати мобил ва стационар алоқа ҳамда миллий интернет тармоқларига киришни чеклашда давом этаётганини билдирган.

Шунингдек, авиакомпаниялар Эронга ва Эрондан парвозларни чеклаётгани ёки бекор қилаётгани қайд этилган. АҚШ фуқароларига, агар хавфсиз бўлса, Эронни қуруқлик орқали Арманистон ёки Туркия томонга тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилган.

Элчихона ҳозирча мамлакатдан чиқиб кета олмаётган фуқароларга хавфсиз жой топиш, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон захирасини тайёрлаб қўйиш, маҳаллий ОАВни кузатиб бориш ҳамда яқинлари билан доимий алоқада бўлишни маслаҳат берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 январь куни ҳам АҚШ Давлат департаменти Эронда юз берган норозилик намойишлари сабабдан мамлакатда бўлиб турган америкаликларни зудлик билан ҳудудни тарк этишга ундаган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп учта эҳтимолий ядровий урушнинг олдини олганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:58

    Трамп учта эҳтимолий ядровий урушнинг олдини олганини айтди

    АҚШ президенти Дональд Трамп дунёда учта эҳтимолий ядровий уруш, жумладан Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг олдини олганини маълум қилди.

    'Исломободда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Дунё 05.02.2026 15:48

    Исломободда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

    Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ўзаро савдони ошириш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича келишиб олди.

    'Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга вақти йўқлигини айтди'ning rasmi

    Дунё 05.02.2026 06:18

    Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга вақти йўқлигини айтди

    АҚШ президенти Дональд Трамп молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган ҳужжатлар билан ҳали танишиб чиқмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Дунё 05.02.2026 02:58

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    5 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 17:26

    Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди

    Нигериянинг шимолий-марказий қисмидаги Квара штатида қуролли шахслар уюштирган ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди.

    'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 05:09

    Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

    Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.