АсосийЖамият

Тошкентда муддати ўтган тиббий реагентлар савдоси тўхтатилди

Ҳозирда экспертиза ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда муддати ўтган тиббий реагентлар савдоси тўхтатилди'ning rasmi

Тошкентда давлат хавфсизлик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, тиббий реагентлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари яроқлилик муддати ўтган 20 дона реагентни 16 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, пойтахт ва вилоятидаги омборхоналарда умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ яроқлилик муддати ўтган ва контрафакт маҳсулотлар топилди.

Сифатсиз реагентлар нотўғри ташхис ва муолажага олиб келиши мумкин. Ҳозирда экспертиза ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар