АсосийЖамият

Қибрайда ҳоким ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди

Тезкор тадбир давомида у пулнинг бир қисмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

'Қибрайда ҳоким ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамчиси ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилиб, 10 минг долларини олган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, у давлат захирасидаги 4 сотих ерни ҳокимликда ишловчи танишлари орқали архив ҳужжатларига сохта маълумот киритиш йўли билан харидор номига расмийлаштиришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир давомида у пулнинг бир қисмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аввалроқ Наманганда ҳам давлат ерини сотишга уринган ҳоким ёрдамчиси ушлангани хабар қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президентимиз совға қилган автомобилни дадажонимга совға қиламан — Отамурод Раяимбоев'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:26

    Президентимиз совға қилган автомобилни дадажонимга совға қиламан — Отамурод Раяимбоев

    Президентнинг ёшлар билан учрашуви чоғида хоразмлик мусиқа мактабининг 4-синф ўқувчиси Отамурод Раяимбоев Комилжон Отаниёзов қўшиғини жонли ижрода куйлаб берди.

    'Самарқанд халқаро технология университети 4 йиллигини нишонлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:45

    Самарқанд халқаро технология университети 4 йиллигини нишонлади

    Халқаро стандартлар асосида муҳандислар тайёрлаётган Самарқанд халқаро технология университети ташкил этилганига тўрт йил тўлди.

    'Зеленский урушнинг тўрт йиллигида халққа мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:41

    Зеленский урушнинг тўрт йиллигида халққа мурожаат қилди

    У Россия бошлаган кенг кўламли урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан халққа видеомурожаат йўллаб, “Биз курашдик ва Украинани сақлаб қолдик”, дея таъкидлади.

    'Ёш оилалар ва китобхонликни қўллаб-қувватлаш учун янги дастурлар жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    '“Work and travel” дастури билан коллеж ва техникум талабалари хорижда тажриба орттириши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:57

    “Work and travel” дастури билан коллеж ва техникум талабалари хорижда тажриба орттириши мумкин

    Ўтган йили ташкил этилган Касбий таълим агентлиги ҳар бир ҳудудда Касбий таълим кенгашлари фаолиятини йўлга қўйди.

    'Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги “Фикрингни бер (Voice Up)” инклюзив оромгоҳини ташкил қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:42

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги “Фикрингни бер (Voice Up)” инклюзив оромгоҳини ташкил қилади

    Эндиликда лойиҳа ҳар бир ҳудудда ўтказилиб, энг яхши лойиҳаларни таклиф қилган ёшлар иштирокида Самарқандда Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.