АсосийDunyo

Қора денгиз узра нима содир бўлди. Ту-154 ҳалокатининг асосий талқинлари

Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолётининг қулаши кетаётган йилнинг энг катта фожиаларидан бири бўлди. Лайнер бортида бўлган 92 кишининг барчаси ҳалок бўлди.

Самолёт ҳалокати тўғрисида жуда кўп ҳали тасдиғи топмаган талқинлар мавжуд. Расмий хулосаларни чоп этишдан олдин ҳеч бир талқинни ҳақиқат деб бўлмайди.

Вазият

1983 йилда Куйбишев авиазаводида ишлаб чиқарилган Ту-154Б-2 самолёти деярли доимий равишда Мудофаа вазирлиги томонидан эксплуатация қилинган.

Ҳалокат кунига қадар самолёт йилига ўртача 200 соат парвоз қилган ҳолда учиш ресурсининг 11 фоизини ишлатиб бўлган, бу эса йўловчи лайнерлари учун у қадар кўп эмас, сабаби фуқаро авиациясида бундай лайнерлар 1000 ва ундан кўп соат эксплуатация қилиниши мумкин.

Борт учун мўлжалланган ресурс 37 500 соатни ташкил қилади, ёки 16 минг қўниш, шу билан бирга у 60 минг соатгача чўзилиши мумкин.

Ту-154Б-2 айни дамда шовқин меъёри номувофиқлиги ҳамда ёқилғи сарфи жуда юқорилиги сабаб тижорий эксплуатациядан олиб ташланган, аммо ҳарбий машиналар ҳали ҳамон ишлатилмоқда.

Самолёт Москва яқинидаги Чкаловский аэродромдан парвоз қилиб, Моздокга ёқилғи қуйиш учун қўниши керак бўлган, аммо об-ҳаво шароити сабабли бунинг учун Сочига қўнган. Сочидан лайнер соат 05:25 да парвоз қилган ҳамда ҳавога кўтарилгач 2 дақиқадан сўнг қулаган.

Рейснинг йўналиши Суриядаги Россиянинг Хмеймим авиабазаси бўлган. Самолёт бортида Александров номидаги ҳарбий ансамбль артистлари, журналистлар ва уларни кузатувчи ҳарбийлар бўлган. Бундан ташқари самолёт бортида Доктор Лиза номи билан машҳур шифокор Елизавета Глинка ҳамда Мудофаа вазирлиги маданият бошқармаси бошлиғи Антон Губанковлар бўлган.

Талқинларга кўра, ҳалокатга техник носозлик, учувчининг хатоси, террористик ҳужум сабаб бўлган. Дастлабки иккита талқинга об-ҳаво сабаб бўлиши мумкин бўлган, бироқ Сочидаги мавжуд маълумотлар об-ҳаво яхшилигидан далолат бермоқда.

Бу учта талқин расмий хулосаларсиз на тасдиқланиши ва на инкор этилиши мумкин.

Сўнгги марта RA-85572 борти 2014 йилнинг декабрида таъмирланган. 2016 йилнинг сентябрида режадаги хизмат кўрсатиш амалга оширилган. 33 йилда самолётнинг умумий парвози 6689 соатни ташкил қилди.

Ҳарбий эксплуатациядаги самолётлар учун бу меъёр саналади.

Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт авиациясида Ту-154 самолёти тажрибали учувчи Волков Роман Александрович бошқарган. Роман Волков — биринчи даражали учувчи. Унинг умумий парвози уч минг соатни ташкил қилади.

Тергов бошланди. Самолётнинг денгизга қулагани унинг суриштирув ишларини жиддий қийинлаштириши мумкин. Сабаби денгиз тубига қулаган ҳаво кема ҳар дақиқада тубга чўкишда давом этиб боради.

 

    Бошқа янгиликлар