АсосийЖамият

Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди

Икки вилоятдан 4 киши ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали мамлакатимиз ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнида бўлган 5 кг 31 гр "гашиш" моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахтда фаолият юритувчи хусусий тиббий клиникалардан бирининг хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур шифохонада даволанаётган 1970 йилда туғилган шахсга тегишли 1 кг 367 гр "гашиш" моддаси борлиги маълум бўлди.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган шахс муқаддам ўзининг жиноий шериги томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 21 гр "гашиш" моддасини олган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 гр "опий" моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, унинг жиноий шериги ҳисобланган – Фарғона шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинди.

Навбатдаги ҳолатда эса олдиндан кузатувга олинган Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ўзининг "Нексия" русумли автомашинасида Марғилон шаҳри ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб автоуловдан 996 гр "гашиш" моддасини улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди

    Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

    'Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

    Элчихона маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган.

    'Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади

    Ўзгидромет 14 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонада Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2026 17:10

    Фарғонада Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    У фуқароларни турфирма орқали Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул олмоқчи бўлган.

    'Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2026 16:50

    Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди

    Тошкентдаги хусусий клиникада бурун операцияси пайтида вафот этган 9 ёшли бола иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

    'Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият 13.03.2026 14:47

    Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.