АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Бу ҳақда “Ўзгидромет” эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

2-5 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 04:28

    Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?

    2026 йил бошида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил қилди.

    'Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:25

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Синоптикларга кўра, ҳафта давомида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво устунлик қилади.

    'Марказий банклар олтин харидини оширди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 07.06.2026 04:00

    Марказий банклар олтин харидини оширди

    Ўзбекистон 24 тонна олтин харид қилиб, Польша билан бирга етакчи харидорлар қаторига кирган.

    'Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 07.06.2026 02:53

    Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?

    Синоптиклар айрим ҳудудларда кучли шамол ва чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    '12 август куни ноёб тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 06.06.2026 16:14

    12 август куни ноёб тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади

    Ҳодиса Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг шимолий ҳудудларида тўлиқ, Европа, Африка ҳамда Шимолий Американинг катта қисмида эса қисман кузатилади.

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 06.06.2026 03:57

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    Ўзгидромет 6 июнь куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон килди.