АсосийБУ ҚИЗИҚ

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк вакцина синовдан ўтказилди

Бу вакцина ёрдамида грипп, COVID-19 ва бошқа касалликларга қарши курашиш режалаштирилмоқда.

'Сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк вакцина синовдан ўтказилди'ning rasmi

АҚШда олимлар сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган дунёдаги илк вакцинани клиник синовдан ўтказди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Қайд этилишича, мутахассислар ушбу вакцинани яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланган. Шунингдек, вирусларнинг турли вариантларига қарши самарали бўлиши мумкин бўлган оқсил тузилмаларини таҳлил қилган холда мазкур вакцина дизайнини ишлаб чиққан.

Лойиҳа муаллифларининг айтишича, технология анъанавий тадқиқотлар учун зарур бўладиган вақтни бир неча йилга қисқартириши мумкин. Бу эса пандемиялар ва тез тарқалувчи юқумли касалликларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирча вакцина инсонларда хавфсизлик ва самарадорлик нуқтаи назаридан синовдан ўтказилмоқда. Дастлабки натижалар ижобий бўлса, тадқиқотчилар технологиядан грипп, COVID-19 ва бошқа касалликларга қарши янги авлод вакциналарини яратишда фойдаланишни режалаштирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 03:09

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” 5 июнь учун эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотларида хабар берди.

    'Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 11:55

    Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади

    2026 йил 1 сентябрдан бошлаб валидаторлар билан жиҳозланган автобусларга чиққан ҳар бир йўловчи сафарини электрон тарзда тасдиқлаши шарт бўлади.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 11:37

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 08:30

    Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин

    Қуёшда содир бўлган кучли Х синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 04:11

    Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади

    Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб 220 та умумтаълим мактабида “Мухлислар майдони” лойиҳаси йўлга қўйилади.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 02:52

    Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 4 июнь куни ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кузатилади.