АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

“Ўзгидромет” ҳарорат 37 даража иссиқ бўлишини маълум қилди.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

Ўзбекистонда 7–14 июнь кунлари асосан қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 7–8 июнь кунлари Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шунингдек, айрим кунларда шамол тезлиги секундига 20–22 метргача кучайиб, чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 32–37 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати асосан 32–37 даража бўлиб, 9–10 июнь кунлари бироз пасайиб, 30–35 даражага тушади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг юқори ҳарорат кузатилиши кутилмоқда. Ҳудудларда 8–14 июнь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 35–40 даражагача кўтарилади.

Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 32–37 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18–28 даража оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Синоптикларга кўра, ҳафта давомида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво устунлик қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентликлар энг кўп қайси соҳада ишлаяпти?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 04:16

    'Доллар курси пасайди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 08.06.2026 11:40

    Доллар курси пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ўзгидромет сел ва сув тошқинлари хавфи бўйича огоҳлантириш берди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 08.06.2026 10:01

    Ўзгидромет сел ва сув тошқинлари хавфи бўйича огоҳлантириш берди

    Кутилаётган ёмғирлар сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим туманларида сел келиши хавфи сақланиб қолмоқда.

    'Айиқ сабабли Япониянинг 94 та мактаби ёпилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 08.06.2026 08:48

    Айиқ сабабли Япониянинг 94 та мактаби ёпилди

    Японияда бу йил айиқлар билан боғлиқ рекорд даражадаги — 50 мингга яқин ҳолат қайд этилган.

    'Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 08.06.2026 04:28

    Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?

    2026 йил бошида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил қилди.

    'Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 08.06.2026 02:25

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Синоптикларга кўра, ҳафта давомида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво устунлик қилади.