АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

“Ўзгидромет” 23–27 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Ўзбекистонда эртага, 24 июнь куни ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–25 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-то‘зонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 33–38 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 24–29 даража бўлади.

Шунингдек, Ўзгидромет 23–27 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 23.06.2026 11:20

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 215 тага етди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 23.06.2026 04:45

    Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 215 тага етди

    2023 йилда мамлакатдаги олий таълим ташкилотлари сони 219 тага, 2024 йилда эса 222 тага етган. Бироқ 2025 йил ҳолатига кўра мазкур кўрсаткич 215 тани ташкил этган.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 23.06.2026 02:50

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ҳафта бошида ёмғир ёғади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 22.06.2026 02:51

    Ҳафта бошида ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 22 июнь куни учун об-ҳаво прогнозни эълон қилди.

    'Синоптиклар 21 июнь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 21.06.2026 03:06

    Синоптиклар 21 июнь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    'Эртага йилнинг энг узун куни кузатилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 20.06.2026 12:54

    Эртага йилнинг энг узун куни кузатилади

    21 июнь куни ёзги қуёш туриши бошланиб, бу астрономик ҳодиса давомида кундузги ёруғлик энг юқори даражага етади.