АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ярим йилда меҳнат билан боғлиқ 137 киши ҳалок бўлди

Ҳодисалар оқибатида жами 494 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 337 нафари оғир, 20 нафари енгил тан жароҳати олган бўлса, 137 киши ҳалок бўлган.

'Ўзбекистонда ярим йилда меҳнат билан боғлиқ 137 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳодисаларнинг 21 таси гуруҳий, 311 таси оғир оқибатли, 113 таси эса ўлим билан якунланган.

Ҳодисалар оқибатида жами 494 нафар фуқаро жабрланган. Улардан 337 нафари оғир, 20 нафари енгил тан жароҳати олган бўлса, 137 киши ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил давомида мамлакатда меҳнат билан боғлиқ 849 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Уларнинг 216 таси ўлим билан, 583 таси оғир оқибатлар билан якунланган, 50 таси эса гуруҳий ҳодисалар бўлган. Ўша йили 961 нафар фуқаро жабрланган ва 248 киши вафот этган.

Шу тариқа, 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаги бахтсиз ҳодисалар ва ўлим ҳолатлари ўтган йилги кўрсаткичларнинг ярмидан ошган.

Шунингдек, меҳнатдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик ҳамда ойлик тўловлар учун жами 10 миллиард 376 миллион сўм маблағ ундирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда ярим йилда меҳнат билан боғлиқ 137 киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz