АсосийЖамият

Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси хабар берди.

'Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди'ning rasmi

Бугун, 5 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 11:13 да Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган АЁҚШда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳрида жойлашган хўжалик моллари дўконида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Суперлигаси вақтинчалик тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:43

    Ўзбекистон Суперлигаси вақтинчалик тўхтатилди

    Энди мусобақа жорий йилнинг 20 июль санасидан давом эттирилади.

    'Олий суд яна 161 нафар қатағон қурбонини оқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:19

    Олий суд яна 161 нафар қатағон қурбонини оқлади

    2026 йил 6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.

    'Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизимига қаратаётган алоҳида эътибори натижасида ушбу маскан бугун тўлиқ реконструкция қилинди, қўшимча корпус қурилди ва 20 ўринли янги туғруқ бўлими ташкил этилди.

    'Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Матиз ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Матиз ЙТҲга учради

    Ушбу мудҳиош ҳодиса ортидан ҳайдовчи вафот этган.

    'Фарғонада 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:26

    'Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Андижонлик йигит Россия–Украина урушида қатнашгани учун 3 йилга қамалди

    Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу қадамни молиявий муаммолар туфайли қўйганини билдирган.