2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган транспорт хизматлари ҳажми 103,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, транспорт хизматлари таркибида энг катта улуш автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келган. Ушбу йўналиш жами хизматлар ҳажмининг 52,5 фоизини ташкил этган.
Шунингдек, ёрдамчи транспорт фаолияти 15,1 фоиз, ҳаво транспорти 14,4 фоиз, темир йўл транспорти 9,5 фоиз ва қувур транспорти 8,5 фоизни ташкил қилган.
Статистикага кўра, мамлакатда транспорт хизматлари бозорида асосий улушни автомобиль транспорти сақлаб қолмоқда.






