Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 октябрь куни республика ҳудудининг аксар қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
6 октябрда ҳарорат кечаси 5–10, кундузи 15–20 даража бўлади. 7–9 октябрь кунлари эса ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи 20–25 даражага етади.
Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда 5–6 октябрь кунлари ҳаво 17–20 даража, 7–9 октябрда эса 22–25 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5 октябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиб, сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.






