АсосийБУ ҚИЗИҚ

Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 6 октябрдан амал қиладиган қийматини белгилади.

'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

Унга кўра, доллар курси 5,5 сўмга ошиб, 11 778,45 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 25,62 сўмга пасайиб, 13 198,93 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 2,79 сўмга арзонлаб, 138,35 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани эса 0,82 сўмга қимматлаб, 1 756,77 сўмга етди.

Шунингдек, олтиннинг 1 грамми учун нарх 9 600 сўмга ошиб, 1 млн 804 минг сўмни ташкил қилди.

"TradingView" маълумотларига кўра, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 ҳолатига биткойн курси 9 млн 667 минг 068 сўмга пасайиб, 1 млрд 12 млн 342 минг 656 сўмни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар

    Доллар курси кўтарилди - Darakchi.uz