Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 октябрь куни республика ҳудудининг аксар қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
6 октябрь куни ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража бўлади. 7–9 октябрь кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, кундузи 20–25 даражага етади.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Пойтахтда 5–6 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 17–20 даража, 7–9 октябрь кунлари эса 22–25 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5 октябрь куни айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.






