АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта бошида ҳарорат 31 даражагача тушиши мумкин

“Ўзгидромет” 17 август, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

'Ҳафта бошида ҳарорат 31 даражагача тушиши мумкин'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 12-14 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳафта бошида ҳарорат 31 даражагача тушиши мумкин - Darakchi.uz