АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга маҳсулот сотмоқда?

Экспортда Россия 2,4 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Хитой, Афғонистон ва Қозоғистон қайд этилган.

'Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга маҳсулот сотмоқда?'ning rasmi

Ўзбекистоннинг 2026 йил январь–июнь ойларидаги экспорти 15,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспортда энг юқори улушга эга давлатлар орасида Россия 2,4 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллаган.

Кейинги ўринларда Хитой — 1,4 миллиард доллар, Афғонистон — 961,5 миллион доллар, Қозоғистон — 717 миллион доллар ва Франция — 707,2 миллион доллар қайд этилган.

Шунингдек, Гонконг — 543,1 миллион доллар, Туркия — 516,2 миллион доллар, Қирғиз Республикаси — 452,7 миллион доллар, Бирлашган Араб Амирликлари — 353,4 миллион доллар ҳамда Тожикистон — 333,3 миллион долларлик экспорт ҳажми билан ТОП-10 таликдан жой олган.

Ушбу 10 та давлатнинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 52,8 фоизни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга маҳсулот сотмоқда? - Darakchi.uz