АсосийБУ ҚИЗИҚ

Сентябрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда об-ҳаво нисбатан қуруқ ва бироз илиқ келиши кутилмоқда.

'Сентябрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти?'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Қайд этилишича, сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида республика ҳудудида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати 15–20 даража атрофида бўлиб, кундузи 30–35 даражагача, айрим кунларда эса 37 даражагача исиши мумкин.

Республиканинг жанубий ҳудудларида энг иссиқ кунларда ҳарорат 38–40 даражагача кўтарилиши эҳтимоли бор.

Сентябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат нисбатан барқарор бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу даврда кечалари ҳаво 10–15 даража, кундуз кунлари эса 25–30 даража атрофида бўлади.

Шу билан бирга, айрим қисқа муддатларда ҳаво ҳароратининг юқорилаши ёки пасайиши ҳам кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, сентябрь ойи давомида 1–3 кун бироз жадал ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Жанубий ҳудудларда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли жуда кам.

Ойлик ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг катта қисмида меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса меъёрдан кўп ёки меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Сентябрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти? - Darakchi.uz