АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонга 2026 йилда қайси давлатлардан кўпроқ одам кўчиб келди?

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўп бўлиб, янги келганларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Тожикистон фуқароларидир.

'Ўзбекистонга 2026 йилда қайси давлатлардан кўпроқ одам кўчиб келди?'ning rasmi

2026 йилнинг январь–июнь ойларида хорижий давлатлардан 1 649 киши Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари хабар қилинди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.

Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Тожикистон ҳиссасига тўғри келган:

  • Россия — 580 нафар;

  • Қозоғистон — 362 нафар;

  • Тожикистон — 147 нафар;

  • бошқа давлатлар — 560 нафар.

Кўчиб келганларнинг аксарияти Тошкент шаҳрига жойлашган — 1 089 нафар. Тошкент вилоятига 269 нафар, Қорақалпоғистон Республикасига 115 нафар киши кўчиб келган.

Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Навоий вилояти — 31 нафар;

  • Самарқанд вилояти — 22 нафар;

  • Хоразм вилояти — 21 нафар;

  • Сурхондарё вилояти — 18 нафар;

  • Сирдарё вилояти — 15 нафар;

  • Фарғона вилояти — 15 нафар;

  • Бухоро вилояти — 13 нафар;

  • Наманган вилояти — 13 нафар;

  • Жиззах вилояти — 12 нафар;

  • Андижон вилояти — 11 нафар;

  • Қашқадарё вилояти — 5 нафар.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда хорижий давлатлардан 1 159 киши Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келган. Уларнинг асосий қисми ҳам Россия, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳисобига тўғри келган.

2026 йил бошида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда яшовчи доимий аҳоли таркибида ўзбеклардан кейин сони жиҳатидан тожик миллатига мансуб аҳоли энг кўпни ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонга 2026 йилда қайси давлатлардан кўпроқ одам кўчиб келди? - Darakchi.uz