Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим пайтларда 13–18 м/с гача кучаяди. Кечаси ҳарорат 17–22 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача, баъзида 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Баъзи ҳудудларда шамол 20–22 м/с гача етиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Баъзи ҳудудларда 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда шамол 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.






