Жумладан:
- Тошкент давлат юридик университетида — 97,6 миллион сўмдан 269,9 миллион сўмгача;
- Наманган давлат педагогика институтида — 22,9 миллион сўмдан 31,9 миллион сўмгача;
- Тошкент ахборот технологиялари университетида — базавий тўлов-контракт миқдорининг 4 бараваридан 7 бараваригача;
- Наманган давлат университетида — 3,5 баравардан 12 бараваргача;
- Андижон давлат университетида — 4 баравардан 6 бараваргача;
- Андижон давлат педагогика институтида — 4 баравардан 6 бараваргача;
- Андижон давлат чет тиллари институтида — 4 баравардан 5 бараваргача;
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида — 6 баравардан 20 бараваргача;
- Тошкент кимё-технология университетининг Янгиер филиалида — 22,2 миллион сўмдан 48,1 миллион сўмгача.
Қайд этилишича, супер-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари томонидан йўналишлар кесимида белгиланмоқда. Бошқа ОТМларда ҳам супер-контракт нархлари эълон қилиниши кутилмоқда.






