АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда 26 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 26 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди'ning rasmi

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Тошкент шаҳрида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган, аввал гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида ушланган.

Маълум бўлишича, у қўшни давлатдан олиб келинган 1 килограмм 185 грамм "гашиш"ни шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишган. У келишилган пулнинг 21 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситасини Сурхондарёдан пойтахтга олиб келган "Cobalt" автомашинаси ҳайдовчиси — 1987 йилда туғилган деновлик шахс ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинган. У муқаддам ўғрилик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда 26 минг долларлик наркотик савдоси фош этилди - Darakchi.uz