2026 йилнинг январь–август ойларида 9 млн 102 минг 729 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1 млн 600 минг нафарга ёки 21,1 фоизга кўп.
Ўзбекистонга энг кўп турист қўшни давлатлардан келган. Хусусан, январь–август ойларида мамлакатга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар орасида қуйидаги давлатлар фуқаролари юқори улушни ташкил этган:
— Қирғизистон — 2 524 378 нафар;
— Қозоғистон — 2 171 581 нафар;
— Тожикистон — 2 025 400 нафар;
— Россия — 867 757 нафар;
— Афғонистон — 329 620 нафар;
— Хитой — 318 465 нафар;
— Туркманистон — 224 766 нафар;
— Туркия — 130 155 нафар;
— Ҳиндистон — 39 538 нафар;
— Германия — 32 249 нафар.
Шу тариқа, йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 9,1 млн нафардан ошди.






