АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонга 19 минг тоннага яқин қўй гўшти олиб кирилди

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг тоннага ёки 37,7 фоизга ошган.

'Ўзбекистонга 19 минг тоннага яқин қўй гўшти олиб кирилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга 43,8 млн долларлик 18,9 минг тонна қўй гўшти импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг тоннага ёки 37,7 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга қўй гўштини энг кўп етказиб берган давлатлар:

— Қозоғистон — 16,9 минг тонна;

— Монголия — 891,3 тонна;

— Россия — 635,7 тонна;

— бошқа давлатлар — 517,2 тонна.

    Бошқа янгиликлар