Тошкент шаҳри: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 12–17 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 18–23 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража бўлади.
Қашқадарё вилояти: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 28–33 даража бўлади.
Сурхондарё вилояти: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 28–33 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 22–27 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи 17–22 даража бўлади.






