АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистоннинг 8 ойлик ташқи савдо натижалари эълон қилинди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд долларга етди. Экспорт 3,4 фоизга камайган бир пайтда импорт 16,3 фоизга ўсди.

'Ўзбекистоннинг 8 ойлик ташқи савдо натижалари эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг 2026 йил январь–август ойларидаги ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд долларга ёки 7,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳисобот даврида экспорт 22,9 млрд доллар, импорт эса 34,5 млрд доллар бўлди. Натижада ташқи савдо баланси 11,7 млрд доллар миқдорида манфий кўрсаткични қайд этди.

Олтинни ҳисобга олмаган ҳолда товарлар экспорти 28,7 фоизга ўсиб, 11,5 млрд долларга етди. Хизматлар экспорти ҳам 33,8 фоизга ошиб, 8,5 млрд долларни ташкил қилди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 26,9 фоизга ўсиб, 2,1 млрд долларга етган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдосида Хитой етакчилик қилмоқда. Январь–август ойларида мамлакат ташқи савдо айланмасининг 23 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган. Кейинги ўринларда Россия — 16 фоиз, Қозоғистон — 6,5 фоиз ва Туркия — 3,4 фоиз билан қайд этилган.

Хитой билан ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд доллар, Россия билан 9,2 млрд доллар, Қозоғистон билан 3,7 млрд доллар ва Туркия билан 1,9 млрд долларни ташкил этган.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва транспорт асбоб-ускуналарига тўғри келган — 32,6 фоиз.

    Бошқа янгиликлар