АсосийБУ ҚИЗИҚ

Эртага Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

Ўзгидромет 12 октябрь, душанба куни Ўзбекистонда кузатиладиган об\-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Эртага Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 19–21 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 21–26 даража бўлиши прогноз қилинган.

Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ҳарорат 10–15 даража, кундузи 18–23 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 7–12 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Эртага Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади - Darakchi.uz