АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 12 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” 12 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, душанба куни қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 19–21 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 21–26 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 7–12 даража бўлади.

12 октябрь куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи бор.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади - Darakchi.uz