Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 14 октябрдан амал қиладиган расмий курсларини белгилади. Унга кўра, доллар, евро, Россия рубли ва Хитой юани қимматлади.
Долларнинг расмий курси 14,26 сўмга ошиб, 11 930,35 сўмни ташкил этди.
Евро курси 30,24 сўмга кўтарилиб, 13 328,66 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 0,68 сўмга ошиб, 142,39 сўмни, Хитой юани эса 1,87 сўмга кўтарилиб, 1 779,76 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, олтиннинг 1 грамми нархи 200 сўмга арзонлашиб, 1 миллион 804 минг 200 сўмга тушди.
"TradingView" маълумотларига кўра, 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига биткоин нархи 993 миллион 780 минг 930 сўмни ташкил этган.






