2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 10,3 млн нафардан ортиқ хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млн нафарга ёки 20,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонга энг кўп туристлар қўшни давлатлардан келган. Хусусан, Қирғиз Республикасидан 2 млн 844 минг нафар, Қозоғистондан 2 млн 404 минг нафар ва Тожикистондан 2 млн 274 минг нафар фуқаро мамлакатимизга ташриф буюрган.
Шунингдек, Россиядан 983 минг нафар, Афғонистондан 380 минг нафар, Хитойдан 373 минг нафар ва Туркманистондан 256 минг нафар турист келган.
Туристлар оқими бўйича кучли ўнликдан Туркия (148 минг нафар), Ҳиндистон (53 минг нафар) ва Германия (42 минг нафар) ҳам ўрин олган.
Шу тариқа, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 10 миллион нафардан ошди.






