Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, республика ҳудудида ҳаво ҳарорати кечалари 10–15 даража, кундуз кунлари эса 22–27 даража бўлади.
Шимолий ҳудудларда 17–18 октябрь кунлари кечалари 5–10 даража, кундуз кунлари 18–23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда 17–18 октябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 16–18 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечалари 12–14 даража, 16 октябрь куни кундузи эса 24–26 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.






