Туркиянинг Анқара шаҳридаги Россия элчихонаси жойлашган кўчанинг номи ўзгарди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.
Қорёғди кўчаси марҳум Россия элчиси Андрей Карлов шарафига қайта номланди. Элчи 2016 йилнинг 19 декабр куни отиб ўлдирилган эди.
Кўчани қайта номлаш ташаббусини Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли илгари сурган.
Россиялик дипломатни отиб ўлдирган 22 ёшли туркиялик полициячи Мавлуд Олтинтош ҳодиса жойида махсус хизмат томонидан йўқ қилинган эди.
Андрей Карловга ҳужум Туркия пойтахтида иш бошлаган Россия ҳақидаги фотокўргазмада содир этилган эди.





