Машҳур хонандалар Шер ва Кэти Перри, актриса Скарлетт Йоханссон ва бошқа юлдузлар АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга қарши аёллар томонидан ўтказиладиган норозилик намойишида иштирок этади, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Мазкур норозилик намойиши 21 январь куни, янги президентнинг инаугурациясидан кейин Вашингтонда дўстона тарзда ўтказилиши кўзда тутилган. Юқорида номлари келтирилган машҳурларга актрисалар Америка Феррера, Эми Шумер, Жулианна Мур ва Фрэнсис Макдормэндлар ҳам қўшилади.
Ўша куни АҚШнинг бошқа штатларида ҳам худди шундай намойишлар ўтказилади. Масалан, Юта штатида ўтказиладиган тадбирга актриса ва телебошловчи Челси Хэндлер раҳбарлик қилади.
АҚШнинг 45 президенти бўлган Дональд Трампнинг инаугурацияси 20 январь куни маҳаллий вақт билан соат 12.00 да, конгресслар ўтказиладиган Капитолия биносида бўлиб ўтади. Трамп инаугурация нутқини шахсан ўзи ёзишни режалаштирган. Мазкур тадбирда уч миллионга яқин одам иштирок этади.
29.04.2024, 18:03
АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...19.04.2024, 17:02
Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...27.12.2022, 10:08
АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...03.12.2022, 12:40
АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...