Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлими томонидан суд қарори ижроси доирасида 277 дона сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг ижро варақасига асосан, ашёвий далил сифатида эътироф этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида гувоҳномалар суднинг ашёвий далилларни сақлаш хонасидан олиниб, махсус қозонхонада ёқиб юборилган. Жараёнда хавфсизлик талабларига риоя қилинган.
Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши бўйича жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилган.






