АсосийБУ ҚИЗИҚ

Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда?

Ўзгидромет 11 ноябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда?'ning rasmi

Ўзгидромет 11 ноябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 5–7 даража, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучайиши кутилмоқда. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ҳамда эрталаб ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Кундузи ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади. Шамол тезлиги айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади. Шамол айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши, айрим жойларда у қорга айланиши мумкин. Баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши, туман тушиши эҳтимоли бор. Шунингдек, сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар