Аёл саккиз йил давомида Сингапур халқаро аэропортида яшади. Бу ҳақда Strait Times нашри ёзди.
Кутиш залида ноиложликдан яшаётган бошқа қўшниларидан фарқли ўлароқ унинг уй-жой ёки ҳужжатлар билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоси йўқ.
2008 йилда молиявий инқироздан сўнг у пул етишмовчилигига дуч келди ҳамда оғир кунларини аэропортда ўтказишга қарор қилди, бироқ шу тарзда у ерда бир неча йил қолиб кетди. Ўзининг уч хонали уйини эса ижарага топширди.
У аэропортнинг қулайликларига ўрганиб қолди. Кутиш залларида доимий равишда кондиционерлар ишлайди, фуд-корт ва супермаркетлар бор, душ ва бепул Wi-Fi’дан фойдаланиш имкони ҳам бор. У уйини сотмоқчи, аммо аэропортни тарк этиш нияти йўқ.
Аёлдан ташқари Сингапур халқаро аэропортида яна 10 киши доимий истеъқомат қилади.





