АсосийЖИНОЯТ

Жиззахда 471 грамм олтинни 450 миллион сўмга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Жиззахда 471 грамм олтинни 450 миллион сўмга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди'ning rasmi

Жиззахда умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотмоқчи бўлган икки нафар шахс тўхтатилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида кузатувга олинган икки нафар фуқаро ярим тайёр қуйма олтинни харидорга 450 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида тўхтатилган. Қимматбаҳо металл ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар