Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 ноябрь куни амал қиладиган расмий курсларини белгилади.
Унга кўра, АҚШ доллари 20,08 сўмга арзонлаб, 11 974,02 сўмни ташкил этди.
Евро курси эса 12,26 сўмга кўтарилиб, 13 432,46 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,21 сўмга пасайиб, 144,58 сўмни ташкил қилди. Хитой юани эса 2,36 сўмга қимматлаб, 1 795,10 сўмга етди.
Шунингдек, олтиннинг бир грамми нархи 1 минг сўмга арзонлаб, 1 миллион 805 минг 600 сўмни ташкил этди.
«TradingView» маълумотларига кўра, 10 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига биткоин нархи 7 миллион 422 минг 650 сўмга пасайиб, 889 миллион 440 минг 694 сўмни ташкил этган.






