АсосийДУНЁ

Садир Жапаров Қирғизистон президентлигига номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайловлари келаси йил 27 январь куни бўлиб ўтиши белгиланган.

'Садир Жапаров Қирғизистон президентлигига номзодини илгари сурди'ning rasmi

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров мамлакат президентлиги учун ўтказиладиган сайловда иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди. У 10 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига номзодини кўрсатиш бўйича ариза топширди.

ТАСС хабарига кўра, Жапаров президентлик сайловида иштирок этиш учун ариза берган олтинчи номзод бўлди.

Бунга қадар Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқарувининг собиқ аъзоси Аймен Касенов, Чуй вилоятидаги туманлардан бирининг собиқ раҳбари Азамат Эсенбеков, Қирғизистон Молия полициясининг собиқ раҳбари Сиймик Жапыкеев, тадбиркор Акай Кыдыров ҳамда қирғиз коммунистлари етакчиси Исхак Масалиев номзодини илгари суриш бўйича ариза топширган.

Қирғизистонда президентлик сайловлари келаси йил 27 январь куни бўлиб ўтиши белгиланган. Номзодларни кўрсатиш жараёни 13 ноябрда якунланади, шундан сўнг уларни рўйхатга олиш бошланади.

    Бошқа янгиликлар