13 ноябрь куни кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди.
Маълум қилинишича, сел келиш хавфи Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманларида мавжуд.
Жумладан:
-
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
-
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
-
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
-
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
-
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
-
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
-
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
-
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.
Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудлар орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Шунингдек, республика ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши ва бунинг оқибатида айрим жойларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.






