АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Маълум қилинишича, ер силкиниши соат 14:13 да содир бўлган. Зилзила магнитудаси 2,8 ни, ўчоқ чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.

'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ер силкиниши соат 14:13 да содир бўлган. Зилзила магнитудаси 2,8 ни, ўчоқ чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган. Эпицентр Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 249 километр жануби-шарқда бўлган. Унинг географик координаталари 40,51 даража шимолий кенглик ва 72,01 даража шарқий узунликни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича қайд этилган:

  • Қува туманида — 2–3 балл, 3 километр;

  • Тошлоқ туманида — 2 балл, 16 километр.

    Бошқа янгиликлар