АсосийСИЁСАТ

Келгуси йилда солиқлар оширилмайди, бюджетнинг катта қисми таълим ва тиббиётга йўналтирилади — Саида Мирзиёева

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.

'Келгуси йилда солиқлар оширилмайди, бюджетнинг катта қисми таълим ва тиббиётга йўналтирилади — Саида Мирзиёева'ning rasmi

2027 йилда Ўзбекистонда асосий солиқ ставкалари оширилмайди. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, 13 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2027 йилги Давлат бюджети ва иқтисодий ўсишнинг янги модели муҳокама қилинган.

"Асосий солиқлар оширилмайди. Тадбиркорларга кенг йўл очиб, замонавий саноатни ривожлантирамиз ва янги иш ўринлари яратамиз. Чунки иқтисодиёт қанча кучайса, одамлар фаровонлиги учун ҳам шунча кўп имконият пайдо бўлади. Келгуси йилда ҳам бюджетнинг энг катта қисми фарзандларимиз таълими, тиббиёт ва маҳаллалар ободлигига ажратилади", деб ёзган Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, бу борада рақамли назорат ва очиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

"Токи ҳар бир сўм ўз ўрнида ишлатилиб, одамлар бу ўзгаришлар натижасини ўз оиласида, кундалик ҳаётида ҳис қилсин", деб таъкидлаган Президент Администрацияси раҳбари.

    Бошқа янгиликлар