Америкалик миллиардер Илон Маск Nvidia компаниясининг собиқ бош директори Женсен Хуангни лавозимига қайтариш талаби билан петиция тайёрланаётганини маълум қилди. Тадбиркор ушбу мурожаатни ўзи ҳам имзолашини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Женсенни лавозимига қайтариш бўйича петиция тайёрланмоқда. Мен ҳам уни имзолайман", — деди Маск.
У шу тариқа X ижтимоий тармоғида Nvidia ходимларини Женсен Хуангнинг қайтиши учун ҳаракат қилишга чақирган фойдаланувчи постига муносабат билдирди.
Пост муаллифининг таъкидлашича, график процессорлар ишлаб чиқиш бўйича малакали муҳандисларни топиш жуда қийин, уларнинг ўрнини бошқа мутахассислар билан тўлдириш эса янада мушкул. Шу боис компания ходимлари унинг келажагини ҳимоя қилиш учун мустақил ҳаракат қилиши керак.
Илон Маск петиция ташаббускори ким экани ва имзо тўплаш қачон бошланишини маълум қилмади.
Женсен Хуанг 1993 йилда Nvidia компаниясига асос солинганидан бери уни бошқариб келган. У 12 ноябрь куни бир қатор можаролардан кейин лавозимини тарк этган.






