АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимлик тақиқланди

Қайд этиш жоизки, мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 7 июлда қабул қилинган.

'Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимлик тақиқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда меҳнат жамоаларида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймаслик бўйича янги талаб кучга кирди. Энди иш берувчилар ходимлар учун бундай ҳолатлардан холи муҳит яратишга мажбур.

13 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган қонун билан Меҳнат кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга мувофиқ, меҳнат ва машғулотлар соҳасида шахсга нисбатан унинг хоҳиш-иродасига зид равишда содир этилган, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи шаҳвоний хусусиятдаги ҳаракатлар шилқимлик деб баҳоланади.

Бундай ҳаракатлар шахснинг ташқи кўриниши ёки қоматини муҳокама қилиш, турли ишоралар қилиш, тегиниш ва шаҳвоний мазмундаги мурожаатларда намоён бўлиши мумкин.

Янги нормага кўра, иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳитни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Қайд этиш жоизки, мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 7 июлда қабул қилинган, Сенат эса 2 октябрь куни маъқуллаган. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

    Бошқа янгиликлар