АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Грузия мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини муҳокама қилди

Томонлар фуқароларни миграция қоидалари ҳақида хабардор қилиш учун қўшма медиа-режа ишлаб чиқишга келишиб олди.

'Ўзбекистон ва Грузия мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Грузия миграция соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда Грузияда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чораларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Грузиянинг мамлакатдаги элчиси Давид Котария билан учрашган.

Мулоқот давомида консуллик-ҳуқуқий ва миграция соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган. Хусусан, Грузиядаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда ноқонуний миграциянинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилган.

Шунингдек, фуқароларни Грузиянинг миграция қонунчилиги, мамлакатга кириш ва унда бўлиш қоидалари ҳақида хабардор қилиш учун қўшма медиа-режа ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама консуллик маслаҳатлашувлари доирасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар