АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада Chery велосипедчини уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада Chery велосипедчини уриб юборди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қўштепа туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда велосипедчи ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 13 ноябрь куни соат 20:40 ларда Қўштепа туманидаги «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 5-километрида юз берган.

Унда Chery Tiggo 2 Pro русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.

Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган велосипедчи шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар