АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5710 нафарга кам.

'Тошкентда оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар учун 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида бешта оналар ўлими ҳолати қайд этилди. Ушбу ҳолатлар ортидан 48 нафар тиббиёт ходимига нисбатан интизомий чора кўрилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида келтирилишича, оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар Учтепа, Олмазор, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида кузатилган.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида пойтахтда олтита оналар ўлими ҳолати қайд этилган. Демак, жорий йилда бу кўрсаткич биртага камайган.

Ҳисобот даврида Тошкент шаҳрида 41 минг 993 нафар тирик чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5710 нафарга кам.

Шунингдек, ҳомиладаги туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида 47 минг 952 нафар ҳомиладор аёлнинг 42 минг 126 нафари скрининг текширувидан ўтказилган. Текширув натижасида 361 нафар аёлда ҳомила нуқсони аниқланган. Уларнинг 233 нафарида ҳомиладорлик тўхтатилган.

Қайд этилишича, бу орқали ўлимга олиб келиши мумкин бўлган нуқсонларга эга болалар туғилишининг 233 та ҳолати олди олинган.

    Бошқа янгиликлар